АсосийЖАМИЯТ

Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди

Суд ҳукмига мувофиқ, жиноят ишида айбдор деб топилган шахсларнинг 7 нафари 3 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

'Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноий фаолиятга чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи, 1987–1998 йилларда туғилган 8 нафар фуқаро Суриядаги «Ғуроба катибаси» террорчилик ташкилоти билан боғлиқ шахсга пул маблағлари ўтказиб келган.

Тергов материалларига кўра, Қирғизистон фуқароси Абдулмуҳсин Усмонов ижтимоий тармоқлар орқали «Саъд Мухтор» тахаллуси билан фаолият юритиб, Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга ёрдам кўрсатиш баҳонасида хайрия маблағлари йиғган. Аммо тўпланган маблағлар аслида Суриядаги террорчилик тузилмалари эҳтиёжлари учун сарфлангани аниқланган.

Суд ҳукмига мувофиқ, жиноят ишида айбдор деб топилган шахсларнинг 7 нафари 3 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Яна бир шахсга нисбатан 4 йил 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-3-моддасига мувофиқ, терроризмни молиялаштириш жинояти учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги шубҳали хайрия чақириқларига ишонмасликка чақириб, маблағ ўтказишдан олдин хайрия акцияларининг қонунийлиги ва манбасини текшириш зарурлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37

    Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади

    Мазкур маълумот Президент Шавкат Мирзиёевнинг мудофаа соҳасидаги айрим масалаларга бағишланган тақдимот билан танишуви якунлари бўйича маълум қилинди.

    'Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:35

    Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:23

    “Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди

    Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

    'Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:12

    Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:40

    Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланиб, ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан текширув бошланди.

    'Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:14

    Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.