АсосийЖАМИЯТ

Оҳангарон орқали ўтувчи А-373 трассасининг бир қисмида тезлик чеклови пасайтирилди

Мазкур қарор 2026 йил 8 июнь куни қабул қилинган бўлиб, қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

'Оҳангарон орқали ўтувчи А-373 трассасининг бир қисмида тезлик чеклови пасайтирилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-373 автомобиль йўлининг бир қисмида транспорт воситалари учун ҳаракат тезлиги чекланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорида белгиланган.

Гап А-373 “Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон” автомобиль йўлининг 103–131-километрлари оралиғидаги ҳудуд ҳақида бормоқда.

Қарорга кўра, М1, М2 ва N1 тоифасидаги енгил ҳамда енгил юк ташувчи транспорт воситалари учун энг юқори ҳаракат тезлиги соатига 80 километр этиб белгиланган. N2 ва N3 тоифасидаги оғир юк автомобиллари учун эса мазкур кўрсаткич соатига 50 километр қилиб белгиланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур чекловлар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида жорий этилган.

Шу билан бирга, тезлик чеклови амал қиладиган ҳудудларда 3.24-рақамли “Юқори тезлик чекланган” йўл белгилари ҳамда қўшимча ахборот кўрсаткичлари ўрнатилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:58

    Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди

    Суд ҳукмига кўра, айбланувчилардан икки нафари 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    'Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:54

    Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

    Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган. Суд қарори билан ҳуқуқбузар 15 суткага маъмурий қамоққа олинган.

    'Самарқандда ишсизлик ва камбағаллик юқори бўлган ҳудудлар ривожлантирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:54

    Самарқандда ишсизлик ва камбағаллик юқори бўлган ҳудудлар ривожлантирилади

    Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 10 июнь куни Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

    'Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:59

    Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган

    Ҳисоботда Эквадор, Миср, Гаити, Жазоир, Ўзбекистон, Кабо-Верде, Иордания, Эрон, Конго Демократик Республикаси, Гана ва Сенегал каби 11 мамлакат фуқаролари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.

    'Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:16

    Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

    Жароҳат олганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:46

    Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди

    Айни пайтда Балашихадаги сўнгги портлаш бўйича расмий идоралар ҳалок бўлган шахснинг кимлиги ҳақида ҳозирча баёнот бермаган.