АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги корхоналар сони 14 мингдан ошди

Ҳудудлар кесимида энг кўп соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ташкилотлари Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 2 минг 439 тани ташкил қилган.

'Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги корхоналар сони 14 мингдан ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 14 мингдан ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакатда мазкур йўналишда жами 14 минг 732 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

Статистикага кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,4 мингтага ошган. Бу эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида хусусий ва давлат ташкилотлари сони ўсиб бораётганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ташкилотлари Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 2 минг 439 тани ташкил қилган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 1 минг 590 та ва Самарқанд вилояти — 1 минг 546 та корхона ва ташкилот билан жойлашган.

Шунингдек, Андижон вилоятида 1 минг 264 та, Тошкент вилоятида 1 минг 132 та, Қашқадарё вилоятида 1 минг 107 та ҳамда Бухоро вилоятида 1 минг 28 та соҳа субъекти фаолият юритмоқда.

Рейтингнинг қуйи қисмида Сирдарё вилояти 323 та, Жиззах вилояти 463 та ва Навоий вилояти 533 та корхона ва ташкилот билан қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги субъектлар сонининг ортиши аҳолига тиббий ва ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда аттракцион қулаши оқибатида тўрт киши жароҳат олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:07

    Жиззахда аттракцион қулаши оқибатида тўрт киши жароҳат олди

    Айни вақтда жароҳатланганларнинг аҳволи ва ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

    'Қашқадарёда хусусий боғчада 3 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:02

    Қашқадарёда хусусий боғчада 3 ёшли бола вафот этди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:53

    Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди

    Аввалроқ Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Москва Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда қўшимча ҳажмда газ етказиб бериш бўйича музокараларни давом эттираётганини билдирган эди.

    'Эрон АҚШ базаларига зарба бергани айтилди, “Ҳизбуллоҳ” ҳам ҳужумга қўшилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:38

    Эрон АҚШ базаларига зарба бергани айтилди, “Ҳизбуллоҳ” ҳам ҳужумга қўшилди

    Айни пайтда иштирокчи томонларнинг расмий баёнотлари ҳамда воқеалар ривожи бўйича қўшимча маълумотлар кутилмоқда.

    'Эрдоған журналист қизга турмуш қуришни кечиктирмасликни тавсия қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 10.06.2026 17:26

    Эрдоған журналист қизга турмуш қуришни кечиктирмасликни тавсия қилди

    Журналистнинг ҳали турмуш қурмаганини билган Эрдоған унинг ёшини сўраган ва оила қуриш масаласини узоққа чўзмасликни тавсия қилган.

    'Ислом цивилизацияси маркази ярим миллион меҳмонни қабул қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 10.06.2026 15:31

    Ислом цивилизацияси маркази ярим миллион меҳмонни қабул қилди

    Марказ “Дунёнинг энг йирик ислом цивилизацияси музейи” сифатида “Гиннесснинг жаҳон рекордлари китоби”дан ўрин олгани ҳам таъкидланди.