АсосийЖАМИЯТ

Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?

Туркия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда актриса Берен Саат ҳамда унинг турмуш ўртоғи, хонанда Кенан Доғулу ҳақида тарқалаётган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

'Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?'ning rasmi

Айрим нашрларда келтирилишича, машҳур жуфтлик тақиқланган моддалар билан боғлиқ текширув доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сўроққа чақирилган бўлиши мумкин.

Тарқалаётган маълумотларга кўра, ушбу иш доирасида Кенан Доғулунинг укаси Озан Доғулу ҳамда актёр Энис Ариканнинг исмлари ҳам тилга олинмоқда.

Журналистлар маълум қилишича, текширувга жалб этилган айрим шахслар таҳлил топшириш учун Суд-тиббиёт экспертизаси институтига олиб борилган. Шунингдек, уларнинг прокурор билан суҳбат ўтказиши кутилмоқда. Допинг-тест натижалари эса келаси ҳафтада маълум қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Бироқ айни вақтга қадар Туркиянинг ваколатли органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берилмаган. Шунингдек, Берен Саат, Кенан Доғулу ёки уларнинг вакиллари ҳам тарқалаётган хабарларга муносабат билдирмаган.

Шу боис мазкур маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган бўлиб қолмоқда.

Қайд этиш жоиз, Берен Саат Туркиянинг машҳур актрисаларидан бири бўлиб, у “Тақиқланган севги” сериалидаги Бихтер роли орқали катта шуҳрат қозонган. Кенан Доғулу эса мамлакатнинг таниқли эстрада хонандаларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирча воқеа юзасидан расмий маълумотлар кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:03

    Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?

    Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиб, мамлакат спорт тарихида янги саҳифа очди.

    'Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:34

    Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади

    Президент мазкур қонун наркожиноятчиликка қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаб, уни имзолади.

    'Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Нашр маълумотига кўра, Адем Қарадоғ ва Юсуф Мирали тергов ва суд жараёнлари давомида ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни рад этиб келган.

    'Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:07

    Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади

    Фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, шунингдек, уруш ҳолати жорий этилганда ёки умумий сафарбарлик эълон қилинган вақтда иш ташлашларга йўл қўйилмайди.

    'Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:48

    Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади

    Энг кўп учрайдиган саратон турларини эрта аниқлаш дастурлари ишлаб чиқилиб, тезкор ташхислаш марказлари ташкил этилади.

    'Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:25

    Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи

    Бишкек санкция сиёсати масалаларида мувозанатли ва холис ёндашув тарафдори бўлиб, чеклов чоралари учинчи давлатлар ҳамда ҳалол бизнес субъектларига асоссиз равишда таъсир қилмаслиги лозим.