АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади

Фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, шунингдек, уруш ҳолати жорий этилганда ёки умумий сафарбарлик эълон қилинган вақтда иш ташлашларга йўл қўйилмайди.

'Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади'ning rasmi

Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларнинг иш ташлашларда иштирок этиши тақиқланди. Бу 2026 йил 11 июнь куни қабул қилинган ЎРҚ–1150-сонли Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда белгиланган.

Қонунга кўра, фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, шунингдек, уруш ҳолати жорий этилганда ёки умумий сафарбарлик эълон қилинган вақтда иш ташлашларга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, айрим соҳа вакилларининг иш ташлашларда қатнашиши ҳам тақиқланган. Жумладан, тиббиёт ходимлари, давлат органлари ваколатларини амалга ошириш учун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган шахслар, ҳарбий хизматчилар, судьялар ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус ёки ҳарбий унвонга эга ходимлари иш ташлашларда иштирок эта олмайди.

Бундан ташқари, энергия ва сув таъминоти тизими ташкилотлари ходимлари ҳамда алоқа тизимида фаолият юритувчи ходимлар учун ҳам мазкур чеклов татбиқ этилади.

Қонунчиликка мувофиқ, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда ўтказилган ёки эълон қилинган иш ташлашлар ноқонуний деб топилади.

Мазкур қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:03

    Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?

    Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиб, мамлакат спорт тарихида янги саҳифа очди.

    'Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:34

    Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади

    Президент мазкур қонун наркожиноятчиликка қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаб, уни имзолади.

    'Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Нашр маълумотига кўра, Адем Қарадоғ ва Юсуф Мирали тергов ва суд жараёнлари давомида ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни рад этиб келган.

    'Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:02

    Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?

    Туркия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда актриса Берен Саат ҳамда унинг турмуш ўртоғи, хонанда Кенан Доғулу ҳақида тарқалаётган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:48

    Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади

    Энг кўп учрайдиган саратон турларини эрта аниқлаш дастурлари ишлаб чиқилиб, тезкор ташхислаш марказлари ташкил этилади.

    'Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:25

    Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи

    Бишкек санкция сиёсати масалаларида мувозанатли ва холис ёндашув тарафдори бўлиб, чеклов чоралари учинчи давлатлар ҳамда ҳалол бизнес субъектларига асоссиз равишда таъсир қилмаслиги лозим.