АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади

Президент мазкур қонун наркожиноятчиликка қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаб, уни имзолади.

'Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик таҳдидидан ҳимоя қилиш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик ташаббуслари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимотда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, парламент томонидан қабул қилинган қонун билан Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар” деб номланган янги боб киритилмоқда. Мазкур ўзгаришлар аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигига таҳдид солувчи хавфли қилмишлар учун жавобгарликни кучайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ноқонуний нарколаборатория ташкил этиш, наркотик моддалар савдосини бошқариш, бангихона ташкил қилиш каби жиноятлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, ўндан ортиқ турдаги хавфли қилмишлар бўйича жазо чоралари оғирлаштирилмоқда.

Президент мазкур қонун наркожиноятчиликка қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаб, уни имзолади.

Тақдимот давомида “Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда анъанавий гиёҳвандлик воситалари ўрнини синтетик наркотиклар эгалламоқда. Улар асосан интернет орқали контактсиз усулда тарқатилмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ҳудудида яширин нарколабораториялар пайдо бўлаётгани соҳадаги ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда.

Янги қонун лойиҳасида давлат сиёсатининг еттита асосий йўналиши белгиланган. Улар қаторида аҳолида, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантириш, интернет орқали содир этилаётган наркожиноятларга қарши курашиш, профилактика, эрта ташхис, даволаш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш каби чоралар мавжуд.

Лойиҳада наркотиклар айланмаси устидан назоратни кучайтириш ҳам назарда тутилган. Хусусан, қонуний муомаладаги моддаларни олиб киришдан тортиб сотишгача бўлган барча жараёнлар электрон назорат тизими орқали кузатиб борилади.

Тақдимотда йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, айрим ҳолатларда фуқаролар вояга етмаган шахсларга транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бермоқда. Бу эса йўл-транспорт ҳодисалари, ўлим ва оғир жароҳатланиш ҳолатларига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, оғир оқибатли аварияларнинг олдини олиш ва бу борадаги жавобгарликни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Президент Мирзиёев гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшлар орасида мазкур иллат тарқалишига қарши қатъий чоралар кўриш ҳамда йўлларда инсон ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифларни маъқуллади.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:03

    Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?

    Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиб, мамлакат спорт тарихида янги саҳифа очди.

    'Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Нашр маълумотига кўра, Адем Қарадоғ ва Юсуф Мирали тергов ва суд жараёнлари давомида ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни рад этиб келган.

    'Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:07

    Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади

    Фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, шунингдек, уруш ҳолати жорий этилганда ёки умумий сафарбарлик эълон қилинган вақтда иш ташлашларга йўл қўйилмайди.

    'Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:02

    Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?

    Туркия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда актриса Берен Саат ҳамда унинг турмуш ўртоғи, хонанда Кенан Доғулу ҳақида тарқалаётган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:48

    Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади

    Энг кўп учрайдиган саратон турларини эрта аниқлаш дастурлари ишлаб чиқилиб, тезкор ташхислаш марказлари ташкил этилади.

    'Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:25

    Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи

    Бишкек санкция сиёсати масалаларида мувозанатли ва холис ёндашув тарафдори бўлиб, чеклов чоралари учинчи давлатлар ҳамда ҳалол бизнес субъектларига асоссиз равишда таъсир қилмаслиги лозим.