АсосийСПОРТ

Жаҳон чемпионати 3 та қизил карточка билан бошланди

Мексика илк ғалабасини қўлга киритди.

'Жаҳон чемпионати 3 та қизил карточка билан бошланди'ning rasmi

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати очилиш учрашувида Мексика терма жамоаси Жанубий Африка устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақанинг илк баҳси Мехико шаҳридаги машҳур "Ацтека" стадионида бўлиб ўтди. Учинчи бор Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилаётган аренадаги учрашувни бразилиялик ҳакам Вилтон Сампайо бошқарди.

Ўйин тезкор гол билан бошланди. Мексика ҳужумчиси Хулиан Киньонес 9-дақиқада ҳисобни очиб, мундиалнинг дастлабки голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда эса майдондаги вазият Жанубий Африка учун янада оғирлашди. 49-дақиқада ярим ҳимоячи Яя Ситхоле қўпол ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам ҳолда қолдирди.

Мексикаликлар сон жиҳатидан устунликдан унумли фойдаланди. 67-дақиқада тажрибали ҳужумчи Рауль Хименес ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, жамоасининг ғалабасини деярли таъминлади.

Учрашувнинг 84-дақиқасида VAR ёрдамида кўрилган эпизоддан сўнг Жанубий Африка ҳужумчиси Темба Зване рақибининг юзига зарба бергани учун майдондан четлатилди. Шу тариқа африкаликлар баҳснинг қолган қисмида тўққиз нафар футболчи билан ҳаракат қилишга мажбур бўлди.

Қизиқарлиси, қўшимча вақтнинг иккинчи дақиқасида Мексика ҳимоячиси Сесар Монтес ҳам қизил карточка олди. Натижада мундиалнинг очилиш учрашувида ҳакам томонидан жами учта қизил карточка кўрсатилди.

Шундай қилиб, Мексика терма жамоаси "А" гуруҳидаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлаб, 3 очко билан пешқадамга айланди. Жанубий Африка эса биринчи турдан кейин очкосиз қолди.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Жанубий Корея ва Чехия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 18 июнь куни соат 07:00 да старт олади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЖЧ-2026: Мексика ва Жанубий Корея ғалаба билан старт олди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 06:13

    ЖЧ-2026: Мексика ва Жанубий Корея ғалаба билан старт олди

    Мусобақанинг очилиш учрашувида мезбон Мексика терма жамоаси Жанубий Африка Республикаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    'Каннаваро ЖЧ-2026'да энг кўп маош олувчи мураббийлар бешлигига кирди'ning rasmi

    СПОРТ 11.06.2026 12:51

    Каннаваро ЖЧ-2026'да энг кўп маош олувчи мураббийлар бешлигига кирди

    Рейтингда биринчи ўрин Бразилия терма жамоаси устози Карло Анчелоттига насиб этган.

    'АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади'ning rasmi

    СПОРТ 09.06.2026 16:11

    АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади

    У Жаҳон чемпионати ўйинини бошқарадиган тарихдаги илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилган эди.

    'Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди'ning rasmi

    СПОРТ 09.06.2026 02:49

    Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди

    Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳс нидерландларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

    'Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 09:57

    Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин

    Футболчилар учун мукофот пуллари масаласи ҳали якуний ҳал этилмаган.

    'Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 08:35

    Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади

    Бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямал, Нико Уильямс ва Виктор Муньос Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинга қадар сафга қайтишини маълум қилди.