Уйинда ҳисоб 9-дақиқада очилди. Мексикалик ҳужумчи Хулиан Киньонес мундиалнинг илк голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда эса тажрибали форвард Рауль Хименес ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Учрашув кескин курашларга бой ўтди. Жанубий Африка терма жамоасининг икки нафар футболчиси қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Натижада жамоа баҳсни тўққиз нафар футболчи билан якунлади. Қўшимча дақиқаларда Мексика ҳам бир ўйинчисидан айрилди.
Шу тариқа мезбонлар жаҳон чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлаб, гуруҳдаги дастлабки уч очкони қўлга киритди.
Биринчи турнинг яна бир учрашувида Жанубий Корея ва Чехия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Мухлисларга драматик баҳс тақдим этган учрашувда иродали ғалаба қайд этилди.
Ҳисоб 59-дақиқада очилди. Чехиялик ҳимоячи Ладислав Крейчи бош билан йўллаган аниқ зарбаси орқали ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бироқ кореяликлар таслим бўлмади. 67-дақиқада Хван Ин Бом мувозанатни тиклади. Орадан 13 дақиқа ўтгач, захирадан майдонга тушган О Хён Гю ғалаба голини киритди.
Шу тариқа Жанубий Корея камбэк амалга ошириб, Чехияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва жаҳон чемпионатидаги иштирокини муҳим ғалаба билан бошлади.






