АсосийЖАМИЯТ

Қарши ҳокими ўринбосари мажбурий меҳнат учун жаримага тортилди

Текширув натижаларига кўра, мансабдор шахс томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани тасдиқланган.

'Қарши ҳокими ўринбосари мажбурий меҳнат учун жаримага тортилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурбек Турдиев ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.

Билдирилишича, ҳоким ўринбосарининг ходимларни дам олиш кунлари мажбуран ишга жалб қилгани ҳамда уларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани ҳақида келиб тушган мурожаат белгиланган тартибда ўрганилган.

Текширув натижаларига кўра, мансабдор шахс томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани тасдиқланган.

Шундан сўнг унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси асосида маъмурий чора қўлланилган. Нурбек Турдиев базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари — 41 миллион 200 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, ходимларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлингани юзасидан унинг хатти-ҳаракатларини Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқиш масаласи бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тақдимнома киритилган.

Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларни меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ходимларни уларнинг розилигисиз дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мажбурий меҳнат деб баҳоланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:16

    Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади

    "Uzbekistan Airways" Россияга айрим рейсларни қисқартиради

    'АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:14

    АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди

    Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қуролли можаро ҳамда Россия нефть экспортига қарши қўлланилаётган санкциялар глобал энергия савдосини қайта шакллантирмоқда.

    'Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:12

    Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди

    Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:16

    Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Мазкур гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

    'Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:46

    Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди

    Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 16:35 да қуршаб олинган.

    'Толибон Ҳиротда ҳижоб баҳонасида аёлларни ҳибсга олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37