АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция форуми — TIIF-2026 ўтказилади

Пойтахтдаги йирик инвестиция саммитида жаҳон компаниялари 42 триллион долларлик капитал билан иштирок этмоқда.

'Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция форуми — TIIF-2026 ўтказилади'ning rasmi

Маълум қилинишича, 16–18 июнь кунлари Тошкентдаги CAEx International Exhibition Center мажмуасида бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (TXIF-2026) бўлиб ўтади. Мазкур йирик анжуман ҳозирнинг ўзидаёқ бир қатор рекорд кўрсаткичларни қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, форумда иштирок этиш учун дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан 8,3 мингдан зиёд делегат рўйхатдан ўтган. Иштирокчи компанияларнинг умумий активлари 42 триллион АҚШ долларини ташкил этади.

Тадбирда дунёдаги йирик корпорациялар — BlackRock, JPMorgan Chase, Visa, Masdar, Airbus ва Meta раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форум доирасида 2 780 дан ортиқ бизнес етакчилари қатнашиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсишни англатади.

Шунингдек, анжуманнинг юқори сиёсий аҳамиятини 62 та давлат ҳукумат делегацияларининг иштирок этаётгани тасдиқлайди. Очилиш маросимида бир қатор давлат раҳбарлари ва бош вазирлар нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Бу йилги форум дастури кенгайтирилиб, 79 та тадбирни ўз ичига олган. Уларда сунъий интеллект, “яшил” энергетика, логистика ва стратегик хомашё соҳалари муҳокама қилинади.

Анжуман доирасида Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти кўргазмаси, хорижий инвесторлар кенгаши йиғилиши ҳамда спорт тадбирлари — теннис турнири ва тунги марафон ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Форум халқаро оммавий ахборот воситалари, жумладан BBC News, Reuters, Bloomberg, Euronews, CGTN, TRT World ва Xinhua томонидан кенг ёритилмоқда.

Маълумотларга кўра, форум давомида минтақанинг иқтисодий келажагига доир ўнлаб миллиард долларлик йирик келишув ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бразилияда икки вертолёт тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:34

    Бразилияда икки вертолёт тўқнашди

    Қурбонлар орасида Оливер Три бўлиши мумкин.

    'Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:29

    Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    'Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:47

    Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди

    Mазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:47

    АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

    Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, музокараларда воситачилик қилган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.

    'Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди

    У мазкур масалани шахсан ўз назоратига олганини билдириб, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши лозимлигини қайд этди.

    'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

    Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

    Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.