АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги “Жиллетт” стадионида 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати “C” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Гаити ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Кечган баҳсда шотландияликлар — 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди.
Уйиндаги ягона гол 28-дақиқада Жон Макгин томонидан киритилди. Ярим ҳимоячи жарима майдони ичида қайтган тўпдан унумли фойдаланиб, аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди. Қолган дақиқаларда ҳам кескин курашлар давом этди, аммо ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, Шотландия дастлабки турда муҳим 3 очкога эга чиқди.
“C” гуруҳининг иккинчи учрашувида Бразилия ва Марокаш терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган эди. Илк тур якунларига кўра, Шотландия 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Марокаш ва Бразилия ҳисобида 1 тадан очко бор, Гаити эса очко қўлга киритмади.
Маълумот ўрнида, 2-тур учрашувлари 20 июнь куни бўлиб ўтади. Унда Шотландия Марокашга, Гаити эса Бразилияга қарши майдонга тушади.






