АсосийЖАМИЯТ

Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди

Семён Скрепецкий — рассомнинг ижодий тахаллуси бўлиб, унинг ҳақиқий исми Роберт Кузовков эди.

'Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди'ning rasmi

Россиялик рассом ва акционист Семён Скрепецкий Польшада отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Meduza нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Польша шарқидаги Бяла-Подляска шаҳрида содир бўлган. Рассомнинг яқинларидан бири Astra нашрига унинг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Польша полицияси марҳумнинг шахсини расман очиқламаган бўлса-да, қурбон 44 ёшли Россия фуқароси эканини маълум қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, Скрепецкий шаҳардаги турар жой мажмуаларидан бири ҳудудидаги автотураргоҳда отиб кетилган. Номаълум шахс унга яқин масофадан бир неча марта ўқ узган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Қотилликдан сўнг полиция шаҳар кўчалари ва чиқиш йўлларида кучайтирилган қидирув тадбирларини бошлаган. Шунингдек, марҳумнинг фарзандлари бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар туфайли мактаблар ва болалар боғчалари қўриқловга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятни икки киши содир этган бўлиши мумкин. Гумонланувчилардан бири Беларусь консулхонаси яқинида қўлга олинган. Норасмий маълумотларга кўра, у Беларусь фуқароси ҳисобланади.

Тергов материалларида айтилишича, гумонланувчиларни воқеа жойига беларуслик такси ҳайдовчиси олиб келган. Қурол билан таҳдид қилинган ҳайдовчи кейинчалик Беларусь консулхонаси ҳудудига қочишга уринган.

Семён Скрепецкий — рассомнинг ижодий тахаллуси бўлиб, унинг ҳақиқий исми Роберт Кузовков эди. У Россиянинг Олтой ўлкасида туғилган ва сиёсий карикатуралари билан танилган. Рассом турли йилларда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров ҳамда мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальнийнинг сатирик тасвирларини яратган.

Шу билан бирга, у Украина ҳукумати фаолиятини ҳам танқид қилган ва шу сабабли Украинанинг "Миротворец" базасига киритилган. Скрепецкий 2021 йилдан буён Польшада яшаб келаётган эди.

Қайд этилишича, унинг сўнгги оммавий акцияларидан бири жорий йилнинг 12 июнь куни Германия пойтахти Берлин шаҳрида ўтган. Россия куни муносабати билан у Иосиф Сталин ва Владимир Путин тасвирланган икона услубидаги карикатура билан яккахол пикет ўтказган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:06

    Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

    Тантанали маросим давомида Шавкат Мирзиёев булвари, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг очилиши муносабати билан рамзий тасма кесилди.

    'Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:20

    Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди

    Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.

    'Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:18

    Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди

    Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.

    'Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:13

    Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди

    Mазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 миллион нафарга ёки 27,3 фоизга ошган.

    'Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 15.06.2026 16:15

    Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

    Судда сўз олган ҳайдовчи ўз айбига иқрор бўлиб, ҳодиса сув ичиш вақтида чалғиб қолгани сабабли юз берганини айтган.

    'Осиё мундиални мағлубиятсиз бошлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 15.06.2026 15:46

    Осиё мундиални мағлубиятсиз бошлади

    Энди навбат Ўзбекистонга.