АсосийСПОРТ

Мерц Трампга Германия терма жамоаси футболкасини совға қилди

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, мазкур совға Трампнинг 14 июнь куни нишонланган таваллуд айёми муносабати билан берилган.

'Мерц Трампга Германия терма жамоаси футболкасини совға қилди'ning rasmi

Германия канцлери Фридрих Мерц G7 саммити доирасида АҚШ Президенти Дональд Трампга Германия миллий терма жамоаси футболкасини совға қилди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашув бошланишидан аввал Мерц Трампга оқ рангли футболкани топширган. Унинг орқа қисмига АҚШ Президентининг фамилияси ва 47-рақам туширилган бўлган.

Кадрларда Дональд Трамп совғани қабул қилиб, уни йиғилганлар ва бошқа сиёсатчиларга намойиш этгани акс этган. Шундан сўнг у футболкани эҳтиёткорлик билан йиғиб, стол устига қўйган.

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, мазкур совға Трампнинг 14 июнь куни нишонланган таваллуд айёми муносабати билан берилган.

G7 саммити 15–17 июнь кунлари Франциянинг Эвиан-ле-Бен шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг етакчи иқтисодиётларига эга давлатлар раҳбарлари глобал сиёсат, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, саммит давомида Дональд Трампнинг жамоатчилик олдидаги кўриниши ва давлат раҳбарлари билан мулоқоти халқаро ОАВ диққат марказида бўлиб турибди. Хусусан, унинг Франция Президенти Эммануэл Макрон билан аввалги йилларга нисбатан анча сокин ва расмий саломлашуви муҳокамаларга сабаб бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Испания, Белгия ва Уругвай кутилмаган очко йўқотди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 05:54

    Испания, Белгия ва Уругвай кутилмаган очко йўқотди

    Эрон ҳамда Янги Зеландия ўртасидаги баҳс эса сермаҳсул ўтди.

    'ЖЧ–2026: Белгия Миср билан муросага келди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 04:09

    ЖЧ–2026: Белгия Миср билан муросага келди

    2026 йилги жаҳон чемпионатининг "G" гуруҳида 1-тур учрашувлари старт олди. Гуруҳнинг марказий баҳсида Белгия ва Миср терма жамоалари ғолибни аниқлай олмади.

    'Гэтжи Топурияни мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритди'ning rasmi

    СПОРТ 15.06.2026 06:43

    Гэтжи Топурияни мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритди

    Тўртинчи раунд якунланганидан сўнг шифокорлар Топурияни кўрикдан ўтказган.

    'Мундиалнинг навбатдаги кунида 19 та гол урилди, йирик ҳисоблар ва кутилмаган натижалар қайд этилди'ning rasmi

    СПОРТ 15.06.2026 06:15

    Мундиалнинг навбатдаги кунида 19 та гол урилди, йирик ҳисоблар ва кутилмаган натижалар қайд этилди

    Швеция терма жамоаси эса Тунисга қарши баҳсда йирик ҳисобда зафар қучди.

    'Мундиалнинг навбатдаги кунида 19 та гол урилди, йирик ҳисоблар ва кутилмаган натижалар қайд этилди'ning rasmi

    СПОРТ 15.06.2026 06:15

    Мундиалнинг навбатдаги кунида 19 та гол урилди, йирик ҳисоблар ва кутилмаган натижалар қайд этилди

    Швеция терма жамоаси эса Тунисга қарши баҳсда йирик ҳисобда зафар қучди.

    'Кот-д’Ивуар Эквадорни сўнгги дақиқада мағлуб этди'ning rasmi

    СПОРТ 15.06.2026 02:28

    Кот-д’Ивуар Эквадорни сўнгги дақиқада мағлуб этди

    Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати Е гуруҳи 1-туридан ўрин олган Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.