АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин

Шикмаматов Google компанияси билан ҳамкорликни кучайтириш ва Қирғизистонни халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш орқали мамлакат фойдаланувчилари учун YouTube монетизациясини ишга тушириш мумкинлигини қайд этди.

'Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин'ning rasmi

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати раиси Алмамбет Шикмаматов мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғига қўйилган чекловни бекор қилиш тарафдори эканини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 17 июнь куни журналистлар ва блогерлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Шикмаматовнинг айтишича, TikTok’ни блоклаш орқали кўзланган мақсадга эришилмаяпти. Чунки фойдаланувчилар VPN хизматлари ёрдамида платформадан фойдаланишда давом этмоқда.


“Одамлар барибир TikTok’ни VPN орқали томоша қиляпти. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Агар бу масала бўйича овоз бериш ўтказилса, мен TikTok’ни очиш тарафдори бўлардим”, деди у.


Давлат солиқ хизмати раҳбари рақамли платформалар бугунги кунда иқтисодиётнинг муҳим қисмига айланганини, айниқса ёшлар давлат кўмагисиз контент яратиб, даромад топаётганини таъкидлади.


Шунингдек, у Қирғизистонда YouTube монетизациясини тўлиқ йўлга қўйиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу масала Креатив индустриялар парки вакили Дониёр Омоналиев билан ҳам кўтарилган.


Шикмаматов Google компанияси билан ҳамкорликни кучайтириш ва Қирғизистонни халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш орқали мамлакат фойдаланувчилари учун YouTube монетизациясини ишга тушириш мумкинлигини қайд этди.


“Бугун кўплаб қирғизистонликлар сифатли контент яратмоқда. Бироқ улар YouTube орқали тўлиқ даромад олиш имкониятига эга эмас. Биз монетизация Қирғизистон учун ҳам очилиши устида ишлашимиз керак”, деди у.


Унинг фикрича, блогерлик фаолияти, креатив индустрия ва рақамли контент ишлаб чиқариш келажакда мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бирига айланиб, давлат бюджетига тушумларни ошириши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:47

    Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди

    Германиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 2025 йилда 2 миллиард долларга етгани таъкидланди.

    'Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:37

    Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Томонлар чиқиндиларни қайта ишлаш орқали энергия ишлаб чиқариш, дата-марказлар ташкил этиш ва бошқа замонавий технологик ечимларни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

    'Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:48

    Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди

    Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:52

    Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди

    Хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлган.

    'Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 17:26

    Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади

    Бунга ўхшаш амалиёт Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2024 йилда мамлакат амалдорларини тергов изоляторлари ва қамоқхоналарга экскурсияга олиб бориш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

    'Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 16:55

    Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди

    “Бизда Эрон билан келишув бор. У муваффақиятли бўлиши керак”,— деди Трамп.