АҚШнинг Amazon Leo компанияси ҳамда "УЗ-САТ" қўшма корхонаси Ўзбекистонда юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматларини жорий этиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар қилди.
Лойиҳа орқали шаҳарлар билан бир қаторда олис ва телекоммуникация инфратузилмаси чекланган ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имконияти яратилади.
Фойдаланувчилар Nano, Pro ва Ultra антенналари орқали тармоққа уланади. Nano қурилмаси 100 Мбит/с, Ultra эса 1 Гбит/с гача интернет тезлигини таъминлайди.
Amazon Leo (аввалги Project Kuiper) паст Ер орбитасидаги 3 мингдан ортиқ сунъий йўлдош орқали интернет хизматини тақдим этади ва Starlink'нинг асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланади.






