АсосийСИËСАТ

Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди

Бугун, 18 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

'Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди'ning rasmi

Йиғилиш аввалида давлат раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассога Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келаётгани ҳамда кенгаш фаолиятига самарали раислик қилаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Президент анжуманда иштирок этаётган халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар раҳбарларига самимий эҳтиромини изҳор этди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Хорижий инвесторлар кенгаши оддий маслаҳат механизми эмас, балки амалий ислоҳотлар майдонига айланиб, Янги Ўзбекистон билан жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажармоқда.

Давлат раҳбари бугунги кунда кенгаш мустақил ассоциация мақомига эга бўлиб, том маънода кучли институт даражасига кўтарилганини қайд этди.

Маълум қилинишича, ўтган бир йил давомида кенгаш иштирокчилари сони 54 та компаниядан 85 тага етган. Улар иқтисодиётнинг 23 та тармоғини қамраб олган ҳолда ишчи гуруҳлар фаолиятида бевосита иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси кенгашнинг Ижроия қўмитаси таркибида фаолият юритиб келмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 09:02

    Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

    'Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 07:04

    Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда

    Президент инвесторларга янги имкониятларни очиқлади.

    'Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 05:46

    Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади

    Президентнинг маълум қилишича, марказ ҳудудида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга мустақил молиявий регулятор ҳам фаолият юритади.

    'Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 04:46

    Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти билан учрашди

    Учрашувда америкалик ҳамкорларнинг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига қизиқиши ҳам алоҳида қайд этилди.

    'Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 02:41

    Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди

    Учрашувда Малайзиянинг “Petronas” корпорацияси делегацияси билан ўтказилаётган музокаралар аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган.

    'Мирзиёев “Air Products” бош директори билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 16.06.2026 13:04

    Мирзиёев “Air Products” бош директори билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди

    Учрашувда мамлакатда юқори технологияли саноат корхоналарини барпо этишга фаол инвестиция киритаётган компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.