АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди

Унда иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Айнан ушбу соҳаларга йўналтирилган инвестициялар, юқори салоҳиятли кадрлар ва шаффоф қоидалар мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, иқтисодий ўсиши ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг мустаҳкам пойдеворидир,— дея ёзади у.

Шунингдек Мирзиёева Ҳамкорларимизга самарали фаолияти ҳамда аниқ амалий натижаларга қаратилган қатъий ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.

    Бошқа янгиликлар