АсосийЖАМИЯТ

Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди

Мазкур тартибдан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар фойдалана олмайди.

'Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди'ning rasmi

Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш бўйича тадбиркорлардан келиб тушган аризаларнинг асосий қисми маъқулланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектларидан мазкур тартибга ўтиш бўйича жами 5 601 та хабарнома келиб тушган.

Ўрганишлар якунларига кўра, уларнинг 4 913 таси қабул қилинган. Шу билан бирга, 352 та хабарнома белгиланган талабларга жавоб бермагани сабабли рад этилган. Яна 336 та хабарнома эса тадбиркорларнинг ўзи томонидан шахсий кабинет орқали бекор қилинган.

Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, аризаси рад этилган тадбиркорлар асосий фаолият турини аниқлаштириб, бириктирилган солиқ инспекторига мурожаат қилган ҳолда хабарномани қайта топшириши мумкин.

Эслатиб ўтиш жоиз, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш имконияти берилган.

Ушбу тартибга кўра, ҚҚС ставкаси товарлар ва хизматларни реализация қилиш бўйича барча айланмалар учун 6 фоиз этиб белгиланади. Бунда сотиб олинган товар ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди.

Шунингдек, ҚҚС бўйича амалдаги имтиёзлар ва преференциялар, солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби қўлланилмайди ҳамда мавжуд салбий фарқ суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Мазкур тартибдан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар фойдалана олмайди. Тадбиркорлар тизимга ўтиш учун "my.soliq.uz" платформасидаги шахсий кабинети орқали хабарнома юбориши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:33

    Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

    Болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун ҳам 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима жорий этилиши мумкин.

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:34

    Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди

    Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан мазкур санкциялар пакети бўйича расмий тасдиқ яқин ҳафталар ичида берилиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:32

    Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди

    2025-2026 ўқув йили бошида эса мазкур рақам илк бор 1,5 миллионлик маррадан ошди.

    'Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 02:50

    Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди

    Ҳусанов Колумбияга қарши ўйиндан сўнг майдон четида жароҳат олган оператор ҳолидан хабар олди.

    'Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 15:09

    Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан "Меҳр ва мурувват" жамоат фонди раиси Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

    'Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 14:59

    Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди

    Унда иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.