АсосийДУНË

Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди

рхеологлар ҳозирга қадар атриум ва сув йиғиш ҳавзасига эга катта зални, шунингдек қора ва оқ рангларда ишланган мураккаб геометрик ҳамда ўсимликсимон нақшлар билан безатилган мозаика полларни аниқлаган.

'Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди'ning rasmi

Италия пойтахти Рим шаҳри чеккасидаги Кастель-ди-Гвидо ҳудудида Рим империяси даврига мансуб ҳашаматли вилла қолдиқлари аниқланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг февраль ойида маҳаллий аҳоли ҳудудда шубҳали фаолият кузатилаётгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Текширув жараёнида карабинерлар қадимий археологик ёдгорликларда ноқонуний қазиш ишлари олиб борилганидан далолат берувчи изларни аниқлаган.

Тергов маълумотларига кўра, бир гуруҳ шахслар экскватор ёрдамида ҳудудга кириб, ер остида жойлашган катта иншоотни очишга уринган. Қазиш ишлари тез орада тўхтатилган бўлса-да, натижада илгари фанга маълум бўлмаган қадимий вилла қолдиқлари юзага чиққан.

Археологлар ҳозирга қадар атриум ва сув йиғиш ҳавзасига эга катта зални, шунингдек қора ва оқ рангларда ишланган мураккаб геометрик ҳамда ўсимликсимон нақшлар билан безатилган мозаика полларни аниқлаган.

Италия Маданият вазирлиги вакилларининг билдиришича, мазкур ҳудуд қадимда Лориум манзили таркибига кирган бўлиб, бу ерга Рим императорлари тез-тез ташриф буюрган. Мутахассислар вилла Рим аристократиясининг юқори табақаси вакилларига тегишли бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Шунингдек, қазиш ишлари давомида мармар безаклар ҳамда Рим мифологиясидаги табиат худоси Силванга тегишли ҳайкал парчалари ҳам топилган.

Расмийлар ноқонуний қазишлар оқибатида ёдгорликнинг айрим қисмларига зарар етганини билдирган. Ҳозирда археологик тадқиқотлар давом этмоқда. Келгусида мазкур ҳудуд ташриф буюрувчилар учун махсус рўйхат асосида очилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:42

    Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди

    Маҳаллий аҳоли вакиллари эса узоқ давом этаётган чекловлар сабаб кундалик даромад манбаидан маҳрум бўлаётганини айтмоқда.

    'Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:36

    Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди

    Эронлик ҳуқуқшунос Муин Хазаэлий эса мамлакат қонунчилигида аёлларнинг қўшиқ куйлаши, мусиқа ижро этиши ёки мусиқий асарлар яратиши жиноят сифатида белгиланмаганини қайд этган.

    'Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:31

    Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

    “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди”, деган америкалик расмий Reuters билан суҳбатда.

    'Қуддусда ҳарбий хизматга қарши намойиш тарқатилди, икки киши қўлга олинди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:29

    Қуддусда ҳарбий хизматга қарши намойиш тарқатилди, икки киши қўлга олинди

    Қуддусдаги Шаббат майдонида ультраортодокс яҳудийлар ҳарбий хизматдан бош тортган шахсларнинг ҳибсга олинишига қарши намойиш ўтказди.

    'Украина дронлари Москва осмонини безовта қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË 18.06.2026 10:55

    'Хоразмда ҳоким ёрдамчиси ўқишга киритиш учун 1400 доллар сўраган вақтида ушланди'ning rasmi

    ДУНË 18.06.2026 10:46