АсосийЖАМИЯТ

Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

Улар товламачилик билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

'Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Миср Интерпол ходимлари халқаро қидирувда бўлган фуқарони Ўзбекистонга экстрадиция қилди. У товламачилик билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Қоҳира ва Тошкент шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, гумонланувчини олиб келиш жараёни Россия орқали транзит тарзда ташкил этилган.

Халқаро транзитнинг узлуксиз таъминланишида Россия Интерполи ходимлари кўмаклашиб, Москвадаги Домодедово халқаро аэропорти орқали ўтиш жараёнини мувофиқлаштирган.

Тошкентга олиб келинган шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ихтиёрига топширилди.

    Бошқа янгиликлар