АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади

Мазкур қарор расман 2026 йил 17 сентябрдан кучга киради.

'Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади'ning rasmi

Ўзбекистонликлар учун хорижий компаниялар акцияларини сотиб олиш имкониятлари кенгаймоқда. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган ва 15 июнь куни рўйхатдан ўтказилган “Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, эндиликда жисмоний шахслар бир календарь йил давомида 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмайдиган миқдорда хорижда инвестиция фаолиятини амалга ошириши, яъни чет эл компанияларининг устав капиталида иштирок этиши ёки улушли иштирок олишига рухсат берилади.

Шунингдек, хорижий брокерлик ёки инвестиция ҳисобварақларини тўлдириш учун пул маблағларини ўтказиш фақат тегишли лицензияга эга бўлган инвестиция воситачилари орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шўъба ташкилотлари бир календарь йил давомида 100 минг АҚШ долларигача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар эса 200 минг АҚШ долларигача хорижда инвестиция фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлади.

Яна бир жиҳат — давлат улуши мавжуд корхоналар учун 50 минг доллар, давлат улуши бўлмаган корхоналар учун эса 100 минг долларгача маблағни хориждаги филиал ва ваколатхоналарнинг айланма маблағлари сифатида йўналтириш имконияти яратилади.

Қарорга кўра, резидентлар хориждаги инвестиция фаолияти бўйича маълумотларни ҳар чоракда хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим этиб бориши шарт. Маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаса, операциялар вақтинча тўхтатиб қўйилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

    'Бутун халқ кутган тарихий лаҳза'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 16:56

    Бутун халқ кутган тарихий лаҳза

    Ўзбекистон байроғи футболнинг энг нуфузли майдонида ҳилпирайди!

    'Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 15:34

    Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда қурилиш корхонасининг солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 14:06

    'Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 09:46

    Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

    Улар товламачилик билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

    'Андижонда болалар жанжалига аралашган эркак жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 07:41

    Андижонда болалар жанжалига аралашган эркак жавобгарликка тортилди

    Бу ҳақда Вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.