Туркиянинг Невшехир вилоятида университет имтиҳонига етиб боришга ҳаракат қилаётган ёшлар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди. Бу ҳақда TRT HABER маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Ургуп–Невшехир автомагистралидаги Иброҳимпаша қишлоғи чорраҳаси яқинида ҳаракатланаётган енгил тижорат транспорт воситаси орқа томондан автомобиль билан тўқнашган. Зарба оқибатида микроавтобус йўлдан чиқиб тўсиққа урилиб тўхтаган, автомобиль эса ағдарилиб кетган.
Ҳодиса жойига тез ёрдам, полиция, ўт ўчириш хизматлари етиб келган. Машина ичида қолиб кетган 3 нафар йўловчи қутқарувчилар томонидан чиқариб олинган.
Жароҳатланганлар дастлаб биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг шифохонага етказилган. Улар университет имтиҳонига йўл олгани маълум қилинган. Ҳолат юзасидан тергов бошланган.






