АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди

Бу ҳақда “Темирйўлкарго” АЖ маълум қилди.

'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси томонидан ишлаб чиқарилган учинчи тезюрар йўловчи поезди олиб келинди. 

“Темирйўлкарго” АЖ маълум қилишича, йирик темирйўл таркибини ташиш жараёни заводдан охирги манзилгача “эшикдан-эшиккача” тамойили асосида амалга оширилган.

Қайд этилишича, замонавий тезюрар поездлар мамлакатда йўловчи ташиш хизматлари сифатини ошириш ва ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, яқин келгусида Hyundai Rotem пойездлари Тошкентдан Андижон ва Термиз йўналишларига ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар