АсосийСПОРТ

Испания гуруҳ босқичида пешқадамликни эгаллади

ЖЧ–2026: “H” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Испания ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувда испанлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

'Испания гуруҳ босқичида пешқадамликни эгаллади'ning rasmi

Жаҳон чемпионати–2026 “H” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Испания ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Атланта шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда испанлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисобни 10-дақиқада Ламин Ямал очди. Кейинчалик Микель Оярсабаль 21 ва 24-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди. Иккинчи бўлимда эса Саудия Арабистони ҳимоячиси Ҳассан Ал-Тамбакти ўз дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу натижадан сўнг Испания 4 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Сўнгги турда испанлар Уругвайга қарши майдонга тушса, Саудия Арабистони Кабо-Верде билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кaбo-Верде билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Саудия Арабистони Уругвай билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.

    Бошқа янгиликлар