АсосийЖАМИЯТ

Ургутда 27,4 минг долларлик гашиш савдоси фош этилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Ургутда 27,4 минг долларлик гашиш савдоси фош этилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 2 килограммдан ортиқ гашиш моддасини сотишга уринган уч нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1990, 1998 ва 2008 йилларда туғилган маҳаллий фуқаролар шартли харидорга 2 килограмм 80 грамм гашиш моддасини 27,4 минг АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум бўлишича, қўлга олинган шахслардан бири муқаддам ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу турдаги жиноятни содир этган шахслар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:28

    Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

    Тошкент шаҳрида йўловчи автобуси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

    'Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:55

    Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

    Учрашув давомида марказнинг молиявий инфратузилмани ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда халқаро молиявий хизматлар бозорини кенгайтириш бўйича тажрибаси муҳокама қилинган.

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.