АсосийСПОРТ

Аргентина ва Франция биринчилардан бўлиб гуруҳдан чиқди

Футбол бўйича жаҳон чемпионатида кеча, 22 июнь куни ўтказилган учрашувларда фаворит жамоалар навбатдаги ғалабаларини қайд этди.

'Аргентина ва Франция биринчилардан бўлиб гуруҳдан чиқди'ning rasmi

Аргентина терма жамоаси Австрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Шу тариқа жанубий америкаликлар плей-офф йўлланмасини расман таъминлади.

Франция терма жамоаси эса Ироқ устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Икки турда олти очко тўплаган французлар ҳам муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Куннинг энг драматик баҳси Норвегия ва Сенегал ўртасида кечди. Голларга бой ўйинда норвеглар 3:2 ҳисобида зафар қучиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Жазоир терма жамоаси ҳам Иорданияга қарши кечган мураккаб баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич учун имкониятларини сақлаб қолди.

Шу тариқа кеча бўлиб ўтган тўртта учрашувда жами 10 та гол урилди. Аргентина ва Франция эса плей-офф босқичига чиққан дастлабки жамоалар қаторидан жой олди.

Бугун эса мухлислар интиқлик билан кутаётган Ўзбекистон — Португалия учрашуви бўлиб ўтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Икки-учта бутсадан битта бутса чиқарардим" — Отабек Шукуров болалигида қандай пул топганини айтди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 06:01

    "Икки-учта бутсадан битта бутса чиқарардим" — Отабек Шукуров болалигида қандай пул топганини айтди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров болалигида бутса ва футбол тўпларини таъмирлаб, қўшимча даромад қилганини эслади.

    'Ўзбекистон – Португалия баҳсини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди'ning rasmi

    СПОРТ 22.06.2026 16:36

    Ўзбекистон – Португалия баҳсини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди

    Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасида Португалияга қарши майдонга тушади.

    'Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026 даги энг тезкор футболчилар учлигидан жой олди'ning rasmi

    СПОРТ 22.06.2026 08:34

    Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026 даги энг тезкор футболчилар учлигидан жой олди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги энг тезкор футболчилар рейтингида кучли учликдан жой олди.

    'Испаниядан йирик ғалаба, Мисрдан камбек: Кабо-Верде эса сенсацияларни давом эттирмоқда'ning rasmi

    СПОРТ 22.06.2026 04:59

    Испаниядан йирик ғалаба, Мисрдан камбек: Кабо-Верде эса сенсацияларни давом эттирмоқда

    Жаҳон чемпионатида навбатдаги кун ҳам қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой ўтди.

    'Испания гуруҳ босқичида пешқадамликни эгаллади'ning rasmi

    СПОРТ 21.06.2026 18:13

    Испания гуруҳ босқичида пешқадамликни эгаллади

    ЖЧ–2026: “H” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Испания ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувда испанлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    'Нодирбек Абдусатторов шахмат элитасида ўз ўрнини мустаҳкамлади'ning rasmi

    СПОРТ 21.06.2026 11:27

    Нодирбек Абдусатторов шахмат элитасида ўз ўрнини мустаҳкамлади

    Абдусатторов блиц рейтингда жаҳоннинг энг кучли учталигидан жой олди.