АсосийЖАМИЯТ

Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Mазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

'Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.Т. 12 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея Республикасига ишга жўнатишини айтган ҳамда шу тариқа 38 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Ушбу маблағларнинг муқаддам Миграция агентлигида ишлаган, Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан аввал судланган А.А.га берилгани маълум бўлган.

Марғилон шаҳрида аниқланган ҳолатда эса муқаддам судланган И.Р. икки нафар фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан жами 3,5 минг АҚШ долларини олган. Тергов жараёнида мазкур маблағнинг 3 миллион сўми қайтарилган.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида фуқаролар И.Х. ва А.К. Миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, бир фуқародан 2 минг АҚШ доллари ҳамда 36 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олгани маълум бўлган. И.Х. муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси билан судланган.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида муқаддам судланган А.А. уч нафар фуқарога Корея учун виза расмийлаштириб беришини айтиб, 2,5 минг АҚШ доллари ва 11 миллион сўмни қўлга киритган. Кейинчалик ушбу маблағнинг 1 минг АҚШ доллари қайтарилган.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида муқаддам судланган Ю.Л. фуқаро У.Ф.ни танишлари орқали Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, келишилган 11 минг АҚШ долларидан 2,3 минг АҚШ долларини олгани аниқланган.

Хоразм вилоятининг Боғот туманида эса Х.К. фуқарони Кореяга ишга кетиш учун топшириладиган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтказиб беришини айтиб, келишилган 3,5 минг АҚШ долларидан 1 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нукуслик 11 ёшли бола Ўзбекистон – Португалия ўйинида расмий тўпни майдонга олиб чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:00

    'Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:18

    Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:07

    Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

    Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари мазкур масала юзасидан баёнот бермаган.

    'Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:31

    Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида III Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    'Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:11

    Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Учрашув олдидан Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоасининг асосий таркиби маълум қилинди.

    'Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 15:34

    Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади

    Туркия раҳбари мазкур баёнотни Польша билан икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан билдирган.