АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Маълумотларга кўра, ер силкиниши Фарғона вилояти ҳудудида 3–4 балл, Андижон вилоятида эса 2 балл куч билан сезилган.

'Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 24 июнь куни соат 21:07 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ер силкинишининг магнитудаси 4 ни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 13 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзиланинг эпицентри Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри ҳудудида бўлиб, Тошкент шаҳридан 251 километр жануби-шарқда қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ер силкиниши Фарғона вилояти ҳудудида 3–4 балл, Андижон вилоятида эса 2 балл куч билан сезилган.

Қайд этилишича, зилзила манбаи Фарғона вилоятидан 14 километр, Андижон вилоятидан эса 63 километр узоқликда жойлашган.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар