АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев 43 миллиард долларлик келишувлар тақдирига тўхталди

“Ҳар бир келишув лойиҳага, иш ўрнига ва юқори қўшилган қийматга айланиши шарт”, деди Президент.

'Мирзиёев 43 миллиард долларлик келишувлар тақдирига тўхталди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 25 июнь куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эришилган 43 миллиард долларлик келишувлар амалий натижа бериши шартлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари аввало ўтган ҳафта юқори савияда ташкил этилган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларига тўхталиб, форум доирасида хорижий ҳамкорлар билан умумий қиймати 43 миллиард доллар бўлган 177 та келишув имзоланганини қайд этди.

“Ҳар бир келишув лойиҳага, иш ўрнига ва юқори қўшилган қийматга айланиши шарт”, деди Президент.

Шу муносабат билан мутасаддиларга хорижий инвесторлар томонидан билдирилган 120 та таклиф юзасидан аниқ ечимлар ишлаб чиқиш ва тегишли қарорлар киритиш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда инвестицияларни жалб қилиш билан бир қаторда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш масаласи ҳам кўтарилди. Қайд этилишича, сўнгги беш йилда мамлакатга киритилган инвестицияларнинг қарийб ярми тўртта ҳудуд ҳиссасига тўғри келган.

Бироқ инвестицияларнинг иқтисодиётга қайтими ҳудудлар кесимида кескин фарқ қилмоқда. Хусусан, 1 миллион сўмлик инвестиция Фарғона вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотига қўшимча 273 минг сўм, Самарқанд вилоятида эса 262 минг сўм қўшилган қиймат яратаётган бўлса, Бухоро вилоятида бу кўрсаткич атиги 117 минг сўмни ташкил этмоқда.

Президент бу каби тафовутлар инвестиция сифати ва самарадорлигига бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатишини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нидерландияда илк бор 12 ёшга тўлмаган болага эвтаназия қўлланилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:03

    Нидерландияда илк бор 12 ёшга тўлмаган болага эвтаназия қўлланилди

    Вазир боланинг аниқ ёши, ташхиси ва эвтаназия қачон ўтказилгани ҳақида маълумот очиқламаган.

    'Ўзбекистонда беш нафар судя лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:56

    Ўзбекистонда беш нафар судя лавозимидан озод этилди

    Шу билан бирга, беш нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

    'Қарши–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автомашинадан 5 килограммдан ортиқ гашиш аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:03

    'Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 16:59

    Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди

    Маълумотларга кўра, ер силкиниши Фарғона вилояти ҳудудида 3–4 балл, Андижон вилоятида эса 2 балл куч билан сезилган.

    'Ўзбекистон – Конго ДР учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 13:31

    Ўзбекистон – Конго ДР учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради

    Баҳснинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари вазифасини испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес бажаради.

    'Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 13:25

    Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди

    Карреро 2026 йил март ойида ўт қўйиш айбини тан олган. Ҳукм 2026 йил 23 июнь куни Манхэттен федерал судида судья Льюис Лиман томонидан эълон қилинди.