АсосийДУНË

АҚШ—Эрон келишуви Нетаньяхунинг сиёсий имижига энг катта зарба бўлиши мумкин — Reuters

Нетаньяху йиллар давомида ўзини Исроилнинг Эрон масаласидаги энг қатъий раҳбари сифатида намоён қилди

'АҚШ—Эрон келишуви Нетаньяхунинг сиёсий имижига энг катта зарба бўлиши мумкин — Reuters'ning rasmi

АҚШ ва Эрон ўртасида эҳтимолий келишувга эришилиши Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяхунинг кўп йиллар давомида шакллантирган сиёсий имижига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги таҳлилчилар, собиқ АҚШ амалдорлари ҳамда дипломатлар фикрига таяниб хабар берди.


Қайд этилишича, Нетаньяху йиллар давомида ўзини Исроилнинг Эрон масаласидаги энг қатъий раҳбари сифатида намоён қилди ва Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан сиёсатини шакллантиришда ҳал қилувчи таъсирга эга эканини таъкидлаб келди. Унинг сиёсий позициясига кўра, Эронни тўхтатишнинг ягона самарали йўли доимий ҳарбий босим ҳисобланган.


Reuters манбаларига кўра, Нетаняху, айниқса, АҚШда республикачилар қўллаб-қувватловига эришгач, ўзини кетма-кет АҚШ президентларининг Эрон бўйича қарорларига таъсир ўтказа оладиган ягона Исроил раҳбари сифатида кўрсатишга уринган.


Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида келишувга эришилиши бу қарашларга жиддий зарба бўлади. Энди Нетаняху АҚШнинг Эронга оид сиёсатини белгилаш эмас, балки уни қабул қилишга мажбур бўлиши мумкин.


Шу тариқа, эҳтимолий келишув Исроилнинг хавфсизлик стратегиясидан кўра, Бенямин Нетаняхунинг кўп йиллик сиёсий обрўси ва ташқи сиёсатдаги таъсирчанлик имижига кучлироқ таъсир кўрсатиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар