АсосийСПОРТ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Конго ДРга қарши баҳс ўтказади

Ушбу муҳим баҳснинг энг тезкор тафсилотлари, асосий воқеалари ва натижасини Darakchi.uz’да кузатиб боринг.

'Ўзбекистон миллий терма жамоаси Конго ДРга қарши баҳс ўтказади'ning rasmi

28 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади.

Учрашув АҚШнинг Атланта шаҳридаги "Атланта Стэдиум"да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 04:30 да старт олади. Бу баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам гуруҳдаги кейинги тақдирни ҳал қилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги дастлабки икки учрашувида Колумбияга 1:3, Португалияга эса 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган. Конго Демократик Республикаси эса Португалия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, Колумбияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Ушбу муҳим баҳснинг энг тезкор тафсилотлари, асосий воқеалари ва натижасини Darakchi.uz билан биргаликда жонли тарзда кузатиб боринг.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси Конго ДРга қарши баҳс ўтказади - Darakchi.uz