АсосийСПОРТ

Биринчи бўлим: Шомуродов гол урди, VAR иккала жамоанинг ҳам голини бекор қилди

Шу тариқа жамоалар танаффусга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг минимал устунлиги билан йўл олди.

'Биринчи бўлим: Шомуродов гол урди, VAR иккала жамоанинг ҳам голини бекор қилди'ning rasmi

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлими якунланди.


Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа фаол ҳаракат қилди. Ўзбекистон бир неча бор хавфли вазиятлар яратган бўлса, Конго Демократик Республикаси ҳам қарши ҳужумларда хавф туғдиришга уринди.


Дастлаб Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ VAR текширувидан сўнг офсайд сабабли гол ҳисобга олинмади. Орадан кўп ўтмай миллий жамоамиз ҳужумчиси яна ўз сўзини айтди ва бу сафар унинг голи қоидаларга мувофиқ деб топилиб, ҳисоб очилди.


Конго Демократик Республикаси ҳам биринчи бўлим давомида тўпни дарвозага киритишга муваффақ бўлди. Аммо бу эпизод ҳам VAR орқали кўриб чиқилиб, гол бекор қилинди.
Бўлим якунига қадар Конго Демократик Республикаси футболчиларидан бири сариқ карточка олди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам қоидабузарлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


Шу тариқа жамоалар танаффусга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг минимал устунлиги билан йўл олди.


Танаффусдаги ҳисоб:


Конго Демократик Республикаси 0:1 Ўзбекистон

    Бошқа янгиликлар