АсосийСПОРТ

Конго ДР Ўзбекистонни мағлуб этди

Якуний ҳисоб: Конго Демократик Республикаси — 3:1 Ўзбекистон.

'Конго ДР Ўзбекистонни мағлуб этди'ning rasmi

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Конго Демократик Республикаси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Элдор Шомуродов киритган гол эвазига миллий жамоамиз олдинга чиққан эди. Аввалроқ унинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди. Шунингдек, Конго Демократик Республикасининг биринчи бўлимда урган голи ҳам VAR текширувидан сўнг ҳисобга олинмади.

Иккинчи бўлимда эса Абдуқодир Ҳусанов ишлаб берган пенальтидан сўнг Конго Демократик Республикаси ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги қисмида африкалик футболчилар яна бир бор Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб, ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини мағлубият билан якунлади.

Якуний ҳисоб: Конго Демократик Республикаси — 3:1 Ўзбекистон.

    Бошқа янгиликлар

    Конго ДР Ўзбекистонни мағлуб этди - Darakchi.uz