АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Сергели туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

'Тошкентда Сергели туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 28 июнь куни соат 15:25 да Тошкент шаҳри Сергели тумани “Янги Сергели” МФЙ, Сергели 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВББ хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар фавқулодда вазиятлар хизматига шу соатнинг ўзида келиб тушган ва қутқарув бўлинмалари соат 15:32 да ҳодиса жойига етиб борган.

Қайд этилишича, ёнғинни бартараф этиш ишлари тезкорлик билан олиб борилиб, аланга соат 16:08 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида хонадоннинг тахминан 30 квадрат метр майдонида уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда Сергели туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди - Darakchi.uz