АсосийЖАМИЯТ

Бойсундаги зиплайн аттракционида носозлик юз берди

Ҳодиса оқибатида фуқаро жароҳат олмаган.

'Бойсундаги зиплайн аттракционида носозлик юз берди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган зиплайн аттракционида фуқаро ҳаракат вақтида ўрта йўлда тўхтаб қолди. Ҳодиса 27 июнь куни Омонхона маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аттракцион техник жиҳатдан тўлиқ фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилмаган. Шунингдек, у давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва ишлатиш учун зарур рухсатнома ҳам расмийлаштирилмаган.

Мутахассислар қайд этишича, дор йўлининг пўлат арқонлари техник меъёрлар бўйича етарли даражада таранг тортилмагани, шунингдек, қиялик бурчаги талабга жавоб бермагани сабабли фуқаро йўлнинг ўрта қисмида муаллақ ҳолда қолган.

Аттракцион ходимлари уни хавфсиз тарзда пастга туширган. Ҳодиса оқибатида фуқаро жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан текширув ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар