Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қурилаётган кўп қаватли турар жой мажмуасидан тутун кўтарилгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 июнь куни соат 11:36 да Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган янги қурилаётган турар жой мажмуасидан тутун чиқаётгани Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан видеокузатув тизими орқали аниқланган.
Шундан сўнг қутқарув техникалари воқеа жойига йўл олган ва соат 11:43 да етиб борган. Аниқланишича, қурилиш майдонида битум ишлари олиб борилгани сабабли тутун ҳосил бўлган.






