АсосийДУНË

Тўқаев: Бугун Қозоғистон тарихида янги давр бошланмоқда

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат фуқароларини янги Конституция кучга киргани муносабати билан табриклаб, бу воқеани мамлакат тарихидаги янги босқич деб атади.

'Тўқаев: Бугун Қозоғистон тарихида янги давр бошланмоқда'ning rasmi

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Қозоғистон суверен тарихи учун янги даврга қадам қўймоқда. Унинг сўзларига кўра, мамлакат сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, барқарор тараққиёт йўлидан изчил ҳаракат қилади.

Тўқаев 15 март куни ўтказилган умуммиллий референдумда халқ мамлакат келажагини белгилаб берувчи тарихий танловни амалга оширганини эслатди. У янги Конституцияга таяниб, Қозоғистон ўз олдига қўйган барча мақсадларга эришиши ҳамда тенг имкониятлар тамойилига асосланган адолатли давлатни барпо этишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун — 2026 йил 1 июль куни Қозоғистоннинг янги Конституцияси расман кучга кирди. Шу муносабат билан амалдаги Парламент ваколатлари тугатилди. Август ойида эса янги бир палатали Қурултойга сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тўқаев: Бугун Қозоғистон тарихида янги давр бошланмоқда - Darakchi.uz