АсосийЖАМИЯТ

Москвада ота-онасисиз қолган 6 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Олиб борилган ишлар натижасида бола авиация ходимлари кузатувида хавфсиз тарзда Ўзбекистонга олиб келиниб, яқинларига топширилди.

'Москвада ота-онасисиз қолган 6 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Россиянинг Москва шаҳрида ота-онаси депортация қилингач, қўшнилари қарамоғида қолиб кетган 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятилик Абубакр исмли боланинг ота-онаси Россия ҳудудида ноқонуний ҳолатда бўлгани сабабли мамлакатдан депортация қилинган. Натижада бола Москвада қўшнилари қарамоғида қолиб кетган.

Ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушгач, Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали ҳамда унинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан зудлик билан ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Олиб борилган ишлар натижасида бола авиация ходимлари кузатувида хавфсиз тарзда Ўзбекистонга олиб келиниб, яқинларига топширилди.

    Бошқа янгиликлар