АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда қатор автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди

83 ва 199-сонли автобуслар ҳаракати эса вақтинча Мирзо Улуғбек кўчасидаги “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети” бекатигача қисқартирилган.

'Тошкентда қатор автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан бир қатор автобус йўналишларининг ҳаракат тартиби вақтинча ўзгартирилди.

Маълум қилинишича, чеклов 2026 йил 1 июль соат 22:00 дан 12 июль соат 06:00 гача амал қилади. Шу вақт давомида Мустақиллик кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан Оққўрғон кўчасигача бўлган қисми автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.

Шу муносабат билан 17, 24 ва 60-сонли автобуслар Мирзо Улуғбек, Паркент, Кичик ҳалқа йўли, Катта Дархон, Оққўрғон ва Мустақиллик кўчалари орқали ҳаракатланади.

83 ва 199-сонли автобуслар ҳаракати эса вақтинча Мирзо Улуғбек кўчасидаги “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети” бекатигача қисқартирилган.

Шунингдек, Оққўрғон кўчаси ҳамда “Экскаватор заводи” бекатларига бориш учун йўловчиларга 17, 24 ёки 60-сонли автобуслардан фойдаланиш тавсия этилган.

Масъуллар таъмирлаш ишлари давомида йўлларда тирбандликлар юзага келиши мумкинлиги, шу боис автобуслар ҳаракати жадвалдан кечикиши эҳтимоли борлигини билдирган. Заруратга қараб йўналишларга қўшимча ўзгартишлар ҳам киритилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда қатор автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди - Darakchi.uz