АсосийЖАМИЯТ

“Қуёшли хонадон” дастури бўйича кечиккан субсидиялар тўлаб берилмоқда

Маълумотларга кўра, субсидия маблағларининг энг катта қисми Хоразм вилоятига тўғри келади.

'“Қуёшли хонадон” дастури бўйича кечиккан субсидиялар тўлаб берилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган фуқароларга жорий йилнинг апрель ва май ойлари учун ажратилган субсидия маблағларини тўлаш бошланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель–май ойларида “Қуёшли хонадон” дастурида иштирок этган 60 минг 193 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига етказиб берилган 156 миллион 125 минг 388 киловатт-соат қуёш энергияси учун давлат бюджетидан жами 156 миллиард 125 миллион сўм субсидия олади.

Маълумотларга кўра, субсидия маблағларининг энг катта қисми Хоразм вилоятига тўғри келади. Мазкур ҳудудда фуқароларга 29,1 миллиард сўм ажратилган. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти — 27,1 миллиард сўм ва Қорақалпоғистон Республикаси — 19,1 миллиард сўм билан қайд этилган.

Фуқаролар субсидия маблағларини “Солиқ” мобил иловасидаги “Кешбек ва имтиёзлар” хизмати таркибида жойлашган “Қуёшли хонадон” бўлими орқали “Картага пул ўтказиш” функциясидан фойдаланиб, ўз банк картасига ўтказиб олиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    “Қуёшли хонадон” дастури бўйича кечиккан субсидиялар тўлаб берилмоқда - Darakchi.uz