АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда “Ўрикзор” бозорида ёнғин чиқди

Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

'Тошкентда “Ўрикзор” бозорида ёнғин чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Ўрикзор” бозорида ёнғин чиққанлиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 4 июль куни соат 04:26 да Учтепа тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган “Ўрикзор” бозоридаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари соат 04:35 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 04:48 да қуршаб олинган ва 05:01 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида озиқ-овқат дўкони 150 квадрат метр майдони зарар кўрган.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда “Ўрикзор” бозорида ёнғин чиқди - Darakchi.uz