АсосийЖИНОЯТ

Икки ҳудудда 5 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Сурхондарёда 2,5 кг опий, Тошкентда 3 кг кўкнори босиб олинди.

'Икки ҳудудда 5 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

Сурхондарёда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “ўзбек-афғон” давлат чегарасининг Термиз тумани ҳудудида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 2 кг 562 грамм опий моддаси аниқланди.

Тошкент шаҳрида эса “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Чилонзор туманида яшовчи 1974 йилда туғилган шахснинг хонадонидан 2 кг 930 грамм кўкнори бошоқлари олиб қўйилди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гиёҳванд моддаларнинг манбаси ва уларга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар