Педагог аёл-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол бўйича "Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги" республика мусобақаси якунига етди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов, вазир ўринбосарлари Фарҳод Боқиев ва Азизбек Турдиев, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Рустам Жўраев, Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров, шунингдек, педагоглар ва мутасаддилар иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра:
🥇 1-ўрин — Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 16-мактаб жамоаси;
🥈 2-ўрин — Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 11-мактаб жамоаси;
🥉 3-ўрин — Жиззах вилояти Арнасой туманидаги 22-мактаб жамоаси.
Ғолибларга мос равишда 150 миллион, 100 миллион ва 70 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари ҳамда "Дамас" автомобиллари топширилди.
Шунингдек, республика босқичида қатнашган барча жамоалар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Маълум қилинишича, "Вазир кубоги"нинг барча босқичларида мамлакат бўйлаб 14 мингдан ортиқ таълим муассасасидан 110 минг нафардан зиёд аёл педагог иштирок этган.






