АсосийДУНË

Венесуэлада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 3 минг кишига етди

Мутахассислар таъкидлашича, қутқариб қолиш учун энг муҳим давр одатда дастлабки 72 соат ҳисобланади.

'Венесуэлада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 3 минг кишига етди'ning rasmi

Венесуэлада 25 июнга ўтар кечаси содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 3 минг кишига етди. Бу ҳақда мамлакат парламенти спикери Хорхе Родригес маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида камида 2 954 киши ҳалок бўлган, яна 16 592 нафардан ортиқ одам турли даражада жароҳат олган.

Зилзилалар содир бўлганига ўн кун бўлганига қарамай, минглаб инсонлар ҳануз бедарак деб ҳисобланмоқда. Халқаро қутқарув гуруҳлари эса вайроналар орасидаги қидирув-қутқарув ишларини босқичма-босқич якунламоқда.

AFP маълумотига кўра, бундай офатларда вайроналар остида қолганларни тирик ҳолда қутқариб қолиш учун энг муҳим давр одатда дастлабки 72 соат ҳисобланади.

Гувоҳларнинг айтишича, зилзиладан кейинги илк соатларда қутқарувчилар етиб келгунига қадар маҳаллий аҳоли яқинларини қидириш учун вайроналарни ўз кучлари билан тозалашга мажбур бўлган.

    Бошқа янгиликлар