АсосийСИËСАТ

Ўзбекистонда балиқчилик соҳасида янги тартиблар жорий этилади

Фармонга мувофиқ, мамлакатда балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага, совуқ сув балиқчилиги ҳажмини эса 20 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

'Ўзбекистонда балиқчилик соҳасида янги тартиблар жорий этилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан 2026–2027 йиллар балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш даври этиб белгиланди.

Фармонга мувофиқ, мамлакатда балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага, совуқ сув балиқчилиги ҳажмини эса 20 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Балиқчиликни ривожлантириш маркази ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

2027 йилдан бошлаб сув омборлари ва табиий сув ҳавзалари очиқ электрон аукцион орқали ижарага берилади.

Фармон билан балиқчилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳам қатор имтиёзлар белгиланди. Хусусан, қуёш панеллари, аэраторлар, наслли она балиқларни импорт қилиш, ёпиқ сув айланиш тизимлари (UZV) ва омухта ем ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ҳамда компенсациялар ажратилади.

Бундан ташқари, балиқчилик хўжаликлари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатлари ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Ҳужжат билан кўзланган асосий мақсад балиқчилик соҳасини замонавий ва рақобатбардош тармоққа айлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолини сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда балиқчилик соҳасида янги тартиблар жорий этилади - Darakchi.uz