АсосийЖАМИЯТ

Навоийда ярим миллиард сўмдан зиёд электр энергияси талон-торож қилинди

Ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Навоийда ярим миллиард сўмдан зиёд электр энергияси талон-торож қилинди'ning rasmi

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги штаб маълум қилди.

Қайд этилишича, назорат тадбирлари давомида фуқаро М.С.га тегишли нотурар бинода электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиш орқали электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида 214,5 миллион сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, худди шундай ҳолат Хатирчи туманидаги «Қ.Т.О.Б.» давлат муассасасига қарашли бинода ҳам қайд этилган. Бу ерда етказилган зарарнинг дастлабки миқдори 350,2 миллион сўмни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар

    Навоийда ярим миллиард сўмдан зиёд электр энергияси талон-торож қилинди - Darakchi.uz