АсосийДУНË

Шри-Ланка қамоқхонасидаги қонли тўқнашувда камида 25 киши ҳалок бўлди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

'Шри-Ланка қамоқхонасидаги қонли тўқнашувда камида 25 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳри яқинида жойлашган Негомбо қамоқхонасида маҳбуслар ўртасида юз берган қонли тўқнашувлар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, тартибсизликлар 5 июль куни бошланган бўлиб, 6 июль куни ҳам давом этган. Ҳалок бўлганлар орасида маҳбуслар билан бир қаторда қамоқхона ходимлари ҳам бор.

Дастлабки маълумотларга кўра, можаро суд ҳукми чиққан маҳкумлар ҳамда тергов остида сақланаётган шахслар ўртасида келиб чиққан. Бироқ тўқнашувга нима сабаб бўлгани ҳозирча расман очиқланмаган.

Ҳодиса оқибатида 100 дан ортиқ жабрланувчи яқин атрофдаги давлат шифохонасига етказилган. Уларнинг ҳолати ва олган жароҳатлари хусусида ҳозирча батафсил маълумот берилмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Маълумот учун, Шри-Ланка қамоқхоналарида маҳбуслар сони муассасалар сиғимидан бир неча баробар юқори. Мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасалари тахминан 10 минг нафар маҳкумга мўлжалланган бўлса-да, айни пайтда уларда 39 мингдан ортиқ киши сақланмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Шри-Ланка қамоқхонасидаги қонли тўқнашувда камида 25 киши ҳалок бўлди - Darakchi.uz