АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда неча миллион киши пенсия олади?

2021 йилда республикада 3 миллион 713,1 минг нафар пенсия олувчи қайд этилган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 3 миллион 896,9 минг нафарга етган.

'Ўзбекистонда неча миллион киши пенсия олади?'ning rasmi

Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,4 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025 йил якунига кўра, мамлакатда пенсия олувчиларнинг умумий сони 4 миллион 433 минг нафарни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 186,6 минг нафарга ёки 4,4 фоизга кўпдир.

Сўнгги беш йилда мазкур кўрсаткич изчил ўсиш динамикасини намоён этган. Хусусан, 2021 йилда республикада 3 миллион 713,1 минг нафар пенсия олувчи қайд этилган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 3 миллион 896,9 минг нафарга етган.

2023 йилда пенсия олувчилар сони 4 миллион 66,2 минг нафарни ташкил қилган. 2024 йилда бу кўрсаткич 4 миллион 246,4 минг нафарга, 2025 йилда эса 4 миллион 433 минг нафарга етган.

Шу тариқа, бир йил ичида пенсия олувчилар сони қарийб 187 минг нафарга кўпайган.

    Бошқа янгиликлар