АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда қурилишда бетон плита босиб қолган 25 ёшли ишчи ҳалок бўлди

Ҳозирда мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш объекти ҳудуди вақтинча ўраб қўйилган.

'Тошкентда қурилишда бетон плита босиб қолган 25 ёшли ишчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 25 ёшли ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Олмос маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш майдонида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида туғилган 25 ёшли ишчини иш жараёнида бетон плита босиб қолган.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳодисадан сўнг Фавқулодда вазиятлар хизматига хабар берилган. Воқеа жойига қутқарувчилар ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Жабрланувчи махсус кран ёрдамида бетон орасидан чиқариб олинган.

Яшнобод тумани тез тиббий ёрдам бўлими раҳбари Санжар Қодировнинг маълум қилишича, 3 июль куни қурилиш объектидан келиб тушган чақириққа асосан тиббий бригада зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Бироқ шифокорлар 25 ёшли эркакнинг оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойининг ўзида вафот этганини қайд этган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда қурилишда бетон плита босиб қолган 25 ёшли ишчи ҳалок бўлди - Darakchi.uz