АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

Мутахассислар аҳолидан куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ҳамда зарурат бўлмаса, ташқарига чиқмасликни сўрамоқда.

'Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади'ning rasmi

13–17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жануб томондан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Маълум қилинишича, энг иссиқ кунларда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 41–43 даражагача кўтарилади.

Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат 44–46 даражагача етиши мумкин.

Шунингдек, айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади - Darakchi.uz